"Ҳизбуллоҳ" Исроилга катта ҳажмда ракета зарбасини йўллади. Бу Ливан — Исроил чегарасидаги чигалликни ошириши мумкин. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги ёзмоқда.
Ливандаги хавфсизлик манбасининг айтишича, "Ҳизбуллоҳ" 100 дан ортиқ ракета отган ва бу гуруҳнинг октябрь ойидан буён амалга оширган энг катта ҳаво зарбаси ҳисобланади.
"The Times of Israel" нашрига кўра, бугун кун бўйи давомида гуруҳ томонидан Исроил тарафга камида 170 та ракета зарбаси учирилган. Зарит ҳудудига 10 та ракета келиб тушган, уларнинг бир қисми ҳаво ҳужуми тизими томонидан тутиб қолинган.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши айтиладиган «Ҳизбуллоҳ» ва Исроил октябрь ойида Ғазо уруши бошланганидан бери жанговар ҳаракатларни доимий равишда кучайтириб келаётган эди. Сешанба куни кечки пайт Исроил кучларининг Ливан жанубидаги Жоуя қишлоғига уюштирган зарбаси оқибатида "Ҳизбуллоҳ"нинг юқори мартабали дала қўмондони ҳалок бўлган.