Фарғона вилояти Перинатал марказида 2024 йил 1 май куни 4 нафар эгизак чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда “Vodiy24”хабар бермоқда.
Қайд этилишича, уларнинг 1 нафари қизалоқ ва 3 нафари ўғил бола. Чақалоқларнинг ўртача оғирлиги 1300 грамм — 1400 граммни бўлган. Улар она сути билан озиқланмоқда ва шифокорлар назорати остида.

“5 йил фарзанд сўрадим, кутдим. Ҳомиладорлик давримда эса 7 ҳафталигида 3 нафар эканини, 10 ҳафталигида эса 4 нафарлигидан хабар топдим”, дейди чақалоқларнинг онаси.
Болаларга Фотимахон, Муҳаммад Али, Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Содиқ деб исм қўйилди.





