АсосийDunyo
2310

Учинчи қаватдан улоқтирилган қизалоқ тирик қолди

'Учинчи қаватдан улоқтирилган қизалоқ тирик қолди'ning rasmi

Берлинда учинчи қаватдан ташлаб юборилган чақалоқнинг ҳаёти ҳавф остида эмаслиги ҳақида Bild нашри маълум қилди

Гап шундаки бир ўсмир Альтглиникке ҳудудидаги кўп қаватли уй ёнидан ўтаётиб ерда ётган мушук саватчасини ва  инграш овозини эшитади. Йигит саватчани очиб, ичида оғир яраланган гўдакни кўради. 21 ойлик қизалоққа омад кулиб боқади: деразалар остидаги катта бута унинг 11 метр баландликдан йиқилиб қаттиқ тушишини юмшатган ва эҳтимол, ҳаётини сақлаб қолган. Қизчанинг қўллари ва оёқлари синганлиги айтилмоқда.

“Қиз йиқилишда олган оғир жароҳатлари билан дарҳол касалхонага олиб кетилди”, дейди полиция вакили.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят содир этилган хонадонда 41 ёшли Чехия фуқароси аёл кичкина қизи, тўққиз ёшли ўғли ва мушуги билан бўлган. Терговчиларнинг тахминига кўра, она тушкун ҳолатда.

Ҳибсга олинган шахс нима бўлганига изоҳ беришдан бош тортди. Bild нашрининг ёзишича, аёлнинг яна тўрт нафар фарзанди бор.

Қўшниларининг сўзларига кўра, у ёлғиз она – “жуда ширин сўз” ва “меҳрибон”. Ҳозирда аёл руҳий касалликлар клиникасида, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар