Бугун, 13 июнь куни соат 11:49 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6а дахасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёнаётган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ маълумот берди.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобил ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.