АсосийSiyosat

Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

'Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров маълум қилди.

“Президентларнинг бўлажак учрашуви яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш йўлидаги муштарак иродани ўзида мужассамлаштирган ҳолда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим лаҳза бўлади”, — деган у Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон—Ўзбекистон бизнес-форумида.

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган. 
 

 

    Бошқа янгиликлар