АсосийJinoyat
14.06.2024 15:08
2472

Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди

'Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жорий йил 10 июнь куни соат 12:00 атрофида 1988 йилда туғилган М.Ж. (эркак) қайнотаси Р.Ж.нинг яшаш уйига келиб, турмуш ўртоғи З.А. билан оилавий келишмовчилиги натижасида келиб чиққан жанжал давомида қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.

Унга кўра, эркак яшаш уйи меҳмонхонасида дастлаб қайнонаси Ж.Н.га, сўнг қайнотаси Ж.Р.га ошхона пичоғи билан кўплаб кесувчи ва санчиб, кирувчи жароҳатлар етказган. Олган оғир тан жароҳатлари оқибатида Н.Ж. ва Р.Ж. воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а", "ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича Ж.М. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар