1

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандаги божхона пости сентябрда очилади

ЖАМИЯТ 15.06.2024, 20:58
Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандаги божхона пости сентябрда очилади

Наманган вилоятидаги “Учқўрғон”чегара божхона пости 2024 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Kодиров “Учқўрғон”чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берди.

Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

“Мазкур чегара божхона постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1