АсосийDunyo
1765

Россияда Hamster Combat ўйнаган бола вафот этди

'Россияда Hamster Combat ўйнаган бола вафот этди'ning rasmi

Росиянинг Самара вилоятида 13 ёшли ўсмир вафот этди. Бу ҳақда zamon.uz ҳабар берди.

У ўйинга шунчалик мукккасидан кетган эдики, зарядкада турган телефони билан ваннага кирган.

Шу пайт телефон боланинг қўлидан сувга тушиб кетиб, электр токи урган ва воқеа жойида вафот этган.

Зудлик билан чақирилган шифокорлар ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади, улар фақат ўлим ҳолатини тасдиқлашди холос.

Марҳумнинг ота-онаси сўнгги пайтларда болани ўйиндан узоқлаштиришнинг иложи бўлмаганини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россиянинг Тюмен вилоятида Hamster Combat ўйинига берилиб кетган бола кам ухлаш оқибатида руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолгани хабар қилинганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар