Бугун, 16 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзГидромет хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.