АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда 4 кишини “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг доллар олган шахс ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Самарқандда 4 кишини “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг доллар олган шахс ушланди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этиш билан шуғулланган турфирма ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд туманида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган. Унинг тўрт нафар қариндошини Саудия Арабистонига “Умра” зиёратига юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур масъулияти чекланган жамият “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ДХХ фуқароларни “Умра” зиёратига боришдан олдин сайёҳлик фирмасининг тегишли лицензияси мавжудлигини текширишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар