АсосийDunyo
1366

Садир Жапаров ҳайит намозида иштирок этди

'Садир Жапаров ҳайит намозида иштирок этди'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 16 июнь куни Бишкек шаҳридаги Имом Сарахсий номидаги марказий жоме масжидида ҳайит намозида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Садир Жапаров масжидга ташриф буюрганлар билан бирга ҳайит намозини ўқиди. Қирғизистон президенти билан бирга ҳайит намозида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров, Бишкек мери Ойбек Жунушалиэв, дин арбоблари вакиллари иштирок этди.

Қирғизистон президенти халққа йўллаган табригида рамазон ойида халқнинг ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкамланганига ишонч билдирди.

“Ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган олийжаноб фазилатлардан фойдаланиб, халқимизга, давлатимизга хизмат қилайлик. Ахир бунинг учун бизда хоҳиш, ишонч ва ирода бор. Ҳар биримиз миллий бирдамликни мустаҳкамлашга интилиб, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшайлик”, — деди Жапаров.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар