1

Хитойда сув тошқини туфайли 3 та шаҳар ва 11 та туман сув остида қолди

ДУНЁ 17.06.2024, 14:44
Хитойда сув тошқини туфайли 3 та шаҳар ва 11 та туман сув остида қолди

Хитой шарқидаги Футсзян провинциясида узоқ давом этган ёғингарчилик оқибатида шаҳар ва туманларда сув тошқинлари юз берди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, 11 та дарё ўз қирғоғидан чиқиб кетган, сув тошқини зоналарида сув сатҳи 3,65 метрга етган, ҳудудларда темирйўл ҳаракати қисман тўхтатилган.

Сув тошқинлари оқибатида 179,8 минг киши бевосита жабр кўрди, деярли 36 минг киши эвакуация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Футсзян провинциясида 9 июндан бери момақалдироқ ва кучли шамол билан бирга ёмғир ёғмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1