АсосийDunyo

Тожикистонда “миллий маданиятга ёт” кийимлар кийиш тақиқланди

'Тожикистонда “миллий маданиятга ёт” кийимлар кийиш тақиқланди'ning rasmi

Тожикистон қонунчилигига янги ўзгариш киритилди. Энди  “миллий маданиятга ёт” кийимлар кийганлар жаримага тортилади. Бироқ ҳозирча қайси турдаги кийим-кечакларни сотиш ва кийиш тақиқлангани аниқ кўрсатилмаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Хабарга кўра, мамлакатдаги кўплаб аёллар ижтимоий тармоқларда ҳукумат амалдорлари ҳижобли аёлларни кўчада тўхтатиб, ҳижобини ечишни ёки рўмол қилиб ўрашни талаб қилаётганидан шикоят қилмоқда.

Ҳижобли аёлларни поликлиникалар ва шифохоналарга киритмаслик ҳолатлари ҳам бўлган. Бундан ташқари, Душанбедаги кийим-кечак бозорларида сотувчиларга ҳижоб сотиш тақиқланган.

    Бошқа янгиликлар