АсосийDunyo
1741

Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

'Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди'ning rasmi

Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади, дейилади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

ТИВ Арманистон БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлаганини, шунингдек, “Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишдан, яҳудий ва Фаластин халқлари ўртасида мустаҳкам тинчлик ўрнатишдан чин дилдан манфаатдор эканлигини” эслатди.

“Турли халқаро платформаларда биз доимо Фаластин муаммосини тинч ва кенг қамровли ҳал этиш тарафдори бўлиб келганмиз ва Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишда “икки давлат” тамойилини қўллаб-қувватлаганмиз. Ишончимиз комилки, бу фаластинликлар ва исроилликлар ўз қонуний интилишларини рўёбга чиқаришини таъминлашнинг ягона йўли”, — дейилади хабарда.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Ереваннинг баёнотидан кейин Арманистон элчисини танбеҳ билан суҳбатга чақирди.

22 май куни Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганликларини эълон қилди. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластинни тан олиш қарорини “терроризм учун мукофот” деб атади. Исроил элчилари Фаластин мустақиллигини тан олган давлатлардан маслаҳатлашувлар учун чақирилди. Фаластинни тан олиш масаласи ҳам Дания парламентига тақдим этилган, бироқ депутатлар бунга қарши овоз берган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар