Тошкент вилоятида 10 ёшли болани поезд уриб юборди. Бола эса воқеа жойида вафот этди.
"Ўзбекистон" бекати Хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси ходимининг маълум қилишича, ҳалокат 20 июн куни Бекобод-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган электр поезднинг Зангиота тумани кесишмасида кетаётганда содир бўлган.
"Бақир, чақир бўлди, қарасам болани поезд уриб юборибди, 1 дақиқа ичида бола йўқ бўлиб қолди" - дея хотирлайди воқеа гувоҳи.
Бола темир йўлдан велосипедда ўтмоқчи бўлган пайтда поезд уриб юборади ва у воқеа жойида вафот этади.