АсосийДунё

Доғистондаги теракт ҳақида нималар маълум қилинди?

Россиянинг Доғистон Республикасида қуролланган шахслар иккита синагога, иккита черков ва п...

Россиянинг Доғистон Республикасида қуролланган шахслар иккита синагога, иккита черков ва полиция назорат пунктини нишонга олди. Бу ҳақда “CNN Türk” хабар берди. 

Хабар берилишича, 6 нафар ҳужумчининг зарарсизлантирилгани маълум бўлди. Дербент ва Махачқалъа шаҳарларида содир этилган ҳужумларда камида 15 нафар полициячи, бир руҳоний ва бир қўриқчи ҳалок бўлган.

 Доғистон ҳужуми ҳақида ҳозиргача нима маълум?

Давлат матбуоти олти ҳужумчи ўлдирилганини хабар қилди. Қолганларини қидириш ишлари давом этмоқда.

1) Ҳужумчилар кимлар?

Ҳужум қилганларнинг шахси ҳали аниқланмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда Доғистоннинг энг катта шаҳри Махачқалъада ҳужумчиларнинг полиция машиналарига ўқ узгани акс этган. Православ руҳонийси ўлдирилган. Қуролланган шахслар Дербентдаги эски яҳудийлар жамоаси жойлашган синагога ва черковга ҳужум қилган. Маълум қилинишича, иккала бино ҳам ёқиб юборилган.

2) Ҳибсга олинганлар кимлар эди?

Маш норасмий Телеграм канали Россия Тергов қўмитаси ушбу “террорчилик ҳаракатлари” бўйича тергов бошлаганини маълум қилди. У маҳаллий сиёсатчи, Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Омаровни ҳибсга олди.

3) Ҳужумда ИШИДнинг қўли борми?

Ҳозирча Доғистондаги қонли ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган гуруҳ йўқ. Бироқ нишон черков ва синагога бўлгани учун ИШИДнинг зиммасига юклатилмоқда. Москвадаги консерт залига қилинган ҳужумдан тахминан 3 ой ўтиб содир бўлгани учун “Доғистон ҳужумида ИШИДнинг қўли борми?” деган шубха туғилди.

Алиев Путин ва Меликовга Доғистон учун ҳамдардлик мактубини юборди.

4) Доғистоннинг умумий тузилиши қандай?

Россиянинг энг қашшоқ минтақаларидан бири бўлган Доғистоннинг кўпчилигини мусулмонлар  ташкил қилади.

ББC Турк нашри хабарига кўра, Россия ички хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари бир ҳафта олдин “терроризмга қарши чоралар” кўрилган Махачқалъа йиғилишида иштирок этган.

Учрашувдан кўзланган мақсад “транспорт, меҳмонхоналар ва бошқа жамоат жойлари” хавфсизлигини таъминлашдан иборат эди.

    Бошқа янгиликлар