АсосийJinoyat

Фарғонада “Бахти Ташкентский” ва “Салимбойвачча”га алоқадор шахс қўлга олинди

'Фарғонада “Бахти Ташкентский” ва “Салимбойвачча”га алоқадор шахс қўлга олинди'ning rasmi

Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноят олами вакиллари билан яқин алоқада бўлган ва бир қанча жиноятларни содир этишда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Баланд масжид” МФЙда яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми билан судланган 36 ёшли Абдулло Эгамбердиев “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётган шахс тўғрисида маълумотлар олинган.

У 2022−2023 йилларда “Бахти Ташкентский” қонундаги ўғри мақомини олган Бахтиёр Қудратиллоев ҳамда “Салимбойвачча” — Салим Абдувалиев билан танишиб, яқин алоқада бўлиб, жиноят оламида етакчиликка интилиб келган.

Тезкор тадбирда Абдулло Эгамбердиев Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а”, “б”бандлари, 28-моддаси орқали 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар