АсосийDunyo
1514

Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш муддатини айтди

'Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш муддатини айтди'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Филаделфияда бўлиб ўтган митингда агар сайловда ғалаба қозонса, инаугурациядан олдин ҳам Украинадаги можарога чек қўйишини айтди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

“Президентлик сайловларида ғалаба қозонишимдан олдин ҳам, мен Россия ва Украина ўртасидаги бу даҳшатли можарога чек қўяман”, деб ваъда берди сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, Трамп бундан олдин ҳам сайловда ғалаба қозонса, Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни атиги 24 соат ичида ҳал қила олишини бир неча бор айтганди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу сўзларни изоҳлар экан, муаммо бундай оддий ечим учун жуда мураккаб эканлигини таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар