Ҳамширанинг сўзларига кўра, бемор ўзига келгач, унга хитой тилида мурожаат қилиб, ота-онасига хабар ёзиш учун қоғоз ва қалам сўраган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Ушбу кутилмаган воқеа йигит учун янги имкониятлар эшигини очди: у хитой тилида гастроль сафарларини уюштира бошлади ва ўзининг теледастурини йўлга қўйди. У ҳозир Шанхайда яшайди ва иқтисодиёт соҳасида ўқийди.
Маълумотларга кўра, Бен 2014 йилда бахтсиз ҳодисага учраган. Унинг машинасини светофорнинг қизил чироғида юк машинаси уриб юборган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг ўнга яқин суяги синган ва мияси чайқалган.
Квинсленд институти неврологи бу ҳолат миянинг нутқ учун жавобгар бўлган қисмининг шикастланиши туфайли содир бўлганини тахмин қилмоқда. Бу ҳодиса ксеноглоссий деб аталади ва ўзгарган онг даврида ўзини намоён қилади, бу эса комани ўз ичига олади.
Шунга ўхшаш ҳолатлар аввал ҳам содир бўлган: 2010 йилда хорватиялик қиз тўсатдан немис тилида гапирган.