1

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлади

ЖАМИЯТ 29.06.2024, 22:29
Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлади

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. 

"Германиянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннер жаноблари билан учрашдик. Жаноб Элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", - дея ёзган ТИВ раҳбари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1