АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада Telegram орқали мавжуд бўлмаган дорини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

'Фарғонада Telegram орқали мавжуд бўлмаган дорини сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида Telegram орқали дори воситаларини етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 4,8 миллион сўм олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи Telegram мессенжерида ўзини “Кузайфа” деб таништириб, фуқароларга дори воситаларини етказиб беришни таклиф қилган. Ушбу таклифга ишонган фуқаро унга 4 миллион 800 минг сўмни банк картаси орқали ўтказган. Бироқ пулни олган шахс шундан сўнг алоқани узган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув давомида гумонланувчи пулни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаганини тан олган. Шунингдек, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчидан кечирим сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар