АсосийDunyo

Эрон ва Афғонистоннинг бир қанча ҳудудларида "дўзах" иссиқлиги кутилмоқда

'Эрон ва Афғонистоннинг бир қанча ҳудудларида "дўзах" иссиқлиги кутилмоқда'ning rasmi

Яқин кунларда Эрон ва Афғонистоннинг бир қанча ҳудудларида "дўзах" иссиқлиги кутилмоқда. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда.

Метеoжурналга кўра, 1-2 июль кунлари Эроннинг жануби-ғарбида деярли +50°С га яқин ҳароратлар, 3-4 июль кунлари Дашти Лутдаги ҳарорат +49°С +54°га етиши прогноз қилинмоқда. Афғонистоннинг қўшни Фараҳ ва Нимроз вилоятларида ҳам ҳарорат +45° +50°С га етади.

Жорий ёз — форс кўрфази мамлакатларида, Эроннинг жануби ва шарқида, Афғонистон жанубида, Покистон ва Ҳиндистонда, ҳатто сўнгги ўн йилликнинг ўртача қийматлари фонида ҳам ғайритабиий иссиқлик интенсивлиги ва давомийлиги билан ажралиб турмоқда.

Ер юзида қайд этилган энг юқори ҳарорат +56,7°С ни ташкил қилади (1913 йил Ўлим водийсида). Кўриб турганингиздек, Эроннинг Дашти Лут чўлида прогноз қилинган ҳарорат сайёрамиздаги максимал ҳароратнинг мутлақ рекордига жуда яқин бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар