Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида экилган дарахт ва бута кўчатларининг парвариши юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Шу пайтга қадар мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланди. Мансабдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 миллион 800 минг сўм маъмурий жарималар белгиланган.
- Таъкидлаш жоизки, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар парваришига бутун республика бўйлаб жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу ҳолатга масъулиятсизлик билан ёндашганлар, албатта, қонунга кўра жавобгарликка тортилади, - дейилади вазирлик хабарида.






