АсосийЖАМИЯТ

Бугун Саида Мирзиёеванинг туғилган куни

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг туғилган куни.

'Бугун Саида Мирзиёеванинг туғилган куни'ning rasmi

Саида Шавкатовна Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда туғилган. У давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи ҳисобланади.

Саида Мирзиёева меҳнат фаолияти давомида мамлакатнинг ахборот сиёсати, оммавий коммуникациялар ва медиа соҳаларида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Жумладан, 2019 йил апрелидан 2020 йил январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Кейинчалик Ўзбекистон миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари бўлган.

2023 йил август ойида Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси этиб тайинланган. 2025 йил 24 июнь куни эса Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланган.

Айни вақтда у мамлакатдаги давлат бошқарувининг муҳим лавозимларидан бирини эгаллаб келмоқда.

Darakchi.uz жамоаси Саида Мирзиёевани таваллуд куни билан табриклайди ва унга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ҳамда масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилайди.

    Бошқа янгиликлар