Хитойда халқаро йиғинда иштирок этаётган Математика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси интеллектуал оромгоҳ қатнашчилари ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-июн – 3-июл кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида дунёнинг 31 мамлакатидан 340га яқин терма жамоа аъзолари ва тренерлари “Иккинчи Халқаро математика ёзги оромгоҳи-2024”да иштирок этмоқда.
Мазкур халқаро тайёргарилк 2-марта Хитой Халқ Республикаси томонидан ташкил қилинган бўлиб, жорий йил 11-22 июл кунлари Англиянинг Бат шаҳрида ўтказиладиган 65-Халқаро математика олимпиадаси олдидан ўзига хос синов вазифасини бажармоқда. Нуфузли халқаро математика олимпиадаси(ИМО) олдидан иштирокчи мамлакат вакилларига жуда самарали ва фойдали тадбир.
Натижалар билан танишинг:
Ахтамов Озодбек Тўлқинович – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси - Кумуш медал
Бобоқулов Асадбек Сайфиддин ўғли – Тошкент шаҳридаги С.Ҳ.Сирожиддинов академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - Бронза медал
Ғаффаров Расулбек Ҳамза ўғли – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - Бронза медал
Суюнова Мадина Муҳиддин қизи – Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 96-мактабнинг 11-синф ўқувчиси - Бронза медал
Зоҳиджонов Элбек Элмурод ўғли – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - Бронза медал
Жайловов Тўлқин Турдимуродович – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси - Бронза медал
Терма жамоамиз барча аъзоларининг медалларни қўлга киритаётгани яхши анъанага айланмоқда, яқиндагина Анталяда ўтказилган Ўсмирлар ўртасида Балкан математика олимпиадасида ҳам 6 иштирокчининг барчаси медалларни (3 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритган эди.






