АсосийЖАМИЯТ

Бозор хизматларининг 40 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди

Статистик маълумотлардан кўринишича, бозор хизматлари ҳажми бўйича Тошкент шаҳри бошқа ҳудудлардан сезиларли даражада олдинда.

'Бозор хизматларининг 40 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 003,2 триллион сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 фоизга ошган. Хизматлар бозорининг энг катта улуши Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида пойтахтда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 409,4 триллион сўмга етган. Бу мамлакатдаги жами бозор хизматларининг қарийб 41 фоизини ташкил этади.

Ҳудудлар кесимида бозор хизматлари ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 409,4 триллион сўм;

Самарқанд вилояти — 73,8 триллион сўм;

Тошкент вилояти — 68,3 триллион сўм;

Фарғона вилояти — 66 триллион сўм;

Андижон вилояти — 51 триллион сўм;

Наманган вилояти — 49,6 триллион сўм;

Қашқадарё вилояти — 47,3 триллион сўм;

Бухоро вилояти — 39,7 триллион сўм;

Хоразм вилояти — 33,9 триллион сўм;

Сурхондарё вилояти — 31,4 триллион сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 30,5 триллион сўм;

Навоий вилояти — 23,5 триллион сўм;

Жиззах вилояти — 22,4 триллион сўм;

Сирдарё вилояти — 13,9 триллион сўм.

Сирдарё вилояти эса мазкур кўрсаткич бўйича рўйхатнинг сўнгги поғонасидан жой олган.

    Бошқа янгиликлар