1

Тошкентда Ўзбекистон олимлари форуми бошланди (фото)

ЖАМИЯТ 03.07.2024, 13:51
Тошкентда Ўзбекистон олимлари форуми бошланди (фото)

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилаётган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми бошланди. 

Ислом цивилизация марказининг қалби ҳисобланган "Қуръон зали"нинг ўртасига саккиз қиррали ойнабанд шифон қурилади. Унинг атрофига яхшиликка чорловчи, тинчликни улуғловчи оятлардан наъмуналар ёзилади. Бигуши таблолар ҳам қўйилиб, бунда 114 та сура айланиб туриши режалаштирилмоқда. 

Қуръон Германия давлатида ишлаб чиқарилган саркофагнинг ичида сақланади. У Қуроннинг ҳарорати қайси даражадаги намликда туриши, яъни қандай ҳолатда сақланишига мўлжалланган жиҳоздир.

Усмон мазҳабининг асли алоҳида хонада сақланса, нусхаси қурон залининг ўртасига жойлаштирилса яна ҳам ҳимояланган ҳолда бўлади, дея олимлар тарафидан таклиф билдирилди.

Шунингдек, музейдан ташқари марказ кутубхонаси ташкил этилади. Қўлёзмаларнинг 100мингта нусхаси фойдаланишга топширилган.

500 га яқин иштирокчини қамраб олган Форумда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг мақсад ва вазифалар, келгуси режаларини намоён этадиган 10 дан ортиқ семинарлар ва тақдимотлар ташкил этилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1