1

Тошкентнинг Юнусобод туманини сув босиши юзасидан муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 03.07.2024, 14:24
Тошкентнинг Юнусобод туманини сув босиши юзасидан муносабат билдирилди

Энергетика вазирлиги Юнусобод туманидаги 4-сонли қозонхона электр таъминотида узилишлар рўй бергани айтилган хабарларни рад этди.

Тошкент шаҳар Юнособод туманини бугун, 3 июль куни сув босгани ҳақида хабар берилди. Тошкент шаҳар “Сув таъминоти” ахборот хизмати бошлиғи ҳолат сабабини очиқлади. Унга кўра, ҳолатга яқин ҳудудда жойлашган қозонхонада вақтинча электр таъминоти узилгани сабаб бўлган.

 Энергетика вазирлиги эса Тошкент шаҳар “Сув таъминоти”нинг мазкур баёноти ҳақиқатга мос эмаслигини ва 4-сонли қозонхонада 2—3 июль кунлари электр таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай узилиш юз бермаганини маълум қилди.

Сув тошқинига қозонхона фаолиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. 4-сонли қозонхона 2024 йилнинг 2 июлидан 3 июлига ўтар кечаси барқарор ва штат режимида фаолият юритган, — дейилади раддияда.

Таъкидланишича, айни пайтда қозонхонага сув таъминотининг етарли даражада етказиб берилмаётгани сабабли мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ҳажми пасайтирилган.

Аввалроқ сув қувури ёрилиб тошгани натижасида автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланган эди. Шу муносабат билан, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1