Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилдаги 1270 гектар ерни давлат ерлари деб эълон қилди. Бу 25 июнда имзоланган ва 3 июлда эълон қилинган декларациядан маълум бўлди.
“Шалом Ахшав” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳужжатга эътибор қаратди. Бу сўнгги 30 йил ичида Исроил томонидан бир вақтнинг ўзида эълон қилинган энг катта Фаластин ҳудуди, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Ҳудуднинг салмоқли қисми 1270 гектардан иборат бўлиб, илгари халқаро ҳамжамият томонидан қўриқхона ва ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун ёнғин зонаси сифатида белгиланган.
Исроил ўзиники деб эълон қилган ерлар энди фаластинликларнинг шахсий мулки ҳисобланмайди ва улар ундан фойдаланиш имкониятидан маҳрум. Исроил бу ерларни фақат яҳудийларга ижарага беради.
"2024 йил бошидан буён Исроил Ғарбий Соҳилдаги 23,7 минг гектар ерни давлат ерлари сифатида тан олган. Ҳуқуқ ҳимоячилари буни “давлат ерларини эълон қилиш миқёсидаги энг чўққига чиққан йил” деб атади.
Ғарбий Соҳилнинг катта қисми Фаластин маъмурияти назорати остида. Бундан ташқари, 1967 йилги Олти кунлик уруш натижаларига кўра, ҳудуд аслида Исроил ҳарбийлари назорати остида қолмоқда. Ўшандан бери Ғарбий Соҳилда яҳудий аҳоли пунктлари пайдо бўла бошлади. Исроилнинг БъЦелем инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2002 йилда арабларнинг яҳудий аҳоли пунктларига эркин кириши тақиқланганини таъкидлаган. Яҳудий ҳукумати бу чекловларни хавфсизлик нуқтаи назаридан деб даъво қилган",– дейилади хабарда.