1

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрўрмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 04.07.2024, 22:23
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрўрмоқда (видео)

Хабарингиз бор жорий йил Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган мундиалга тайёргарлик ишлари аллақачон қизғин паллага кирган. 

Кеча (3 июль) санасидан бошлаб эса Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси йиғинларини бошлади. Унга Бош мураббий томонидан 21 нафар футзалчи жалб этилган.


Бундан ташқари Ўзбекистон футзал миллий жамоаси сардори Дилшод Раҳматов ва Акбар Усмоновларнинг ҳам олдинда турган учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


 


Маълумот учун, йиғин доирасида Ўзбекистон футзал миллий жамоаси 2024 йилги мундиал иштирокчиси Гватемала терма жамоасига қарши 11 ва 12 июль кунлари халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишлари режалаштирилган. 

Бундан ташқари Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб, футзал бўйича халқаро турнир ташкил этади. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Гватемала футзал терма жамоалари иштирок этади.
Учрашувлар 19–24 июль кунлари “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1