АсосийJamiyat

Жойларда ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

'Жойларда ҳарорат 42 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37°, жанубда баъзи жойларда 41-42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади

    Бошқа янгиликлар