Ижтимоий тармоқларда йўлдан ўтаётган болани автомашина уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат жорий йил 3 июль куни соат 18:00 атрофида Самарқанд тумани "Жўйи сой" МФЙ ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида содир бўлган.
"Nexia-2" автомашинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўнг томондан чап томонга югуриб ўтаётган 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Пиёда зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





