Ижтимоий тармоқларда, Қашқадарё вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори С.Азимов Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ходимларини хонасида хақорат қилгани бўйича аудио хабар тарқалди. У хонада уятли сўзлар билан хақоратлагани етмагидек, телефон орқали ҳам такрорлаган. Ҳолат юзасидан Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.
https://t.me/darakchiuzlive/15743
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими С.Азимовга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда",– дейилади хабарида.






