АсосийЖамият
329

Самарқандда қўнғир айиқлар чорва молларини еб қўйди

Қайд этилишича, чўпонлар қўйларини айиқларнинг яшаш ҳудудида боқишаётган бўлган.

'Самарқандда қўнғир айиқлар чорва молларини еб қўйди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Сойғўс маҳалласи ҳудудига 3 та айиқ келиб, маҳаллий аҳолининг чорвасига ҳужум қилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг маълум қилишича,  ҳолат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё вилояти ҳудудида содир бўлган.

Ургут тумани Сойғўс маҳалласи чўпонлари сув сатҳидан 2500-2700 метр баландликда, яъни айиқларнинг яшаш манзилида қўйларини боқиб келишаётганда қўнғир айиқлар тўрт бош эчкини еб қўйган. Чўпонларга ва айиқларга талафот етмаган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли 2 кун олдин кечаси айиқлар Сойғўс маҳалласига 2-3 км яқинликдаги тоғ бағрида ўсувчи мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келганлигини айтган.

 Ҳозирда тегишли мутахассислар томонидан ҳолат назоратга олиниб ўрганиш ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 21:51

    6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди

    Бу ҳақда 2024 йилда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш учун амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

    '2024 йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш  қоидаларини бузганлар сони очиқланди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:56

    2024 йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлар сони очиқланди

    Уларнинг 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    'Президентга олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:43

    Президентга олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди

    Давлат раҳбари Олимпия ўйинларида спортчиларга муваффақият тилади.

    'Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:30

    Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди

    Солиқ қўмитаси раиси “чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас” дея болага миннатдорчилик билдирганди.

    '“Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:22

    “Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”

    Расул Кушербаев “Чорвоқ”да скутерларни чеклашни таклиф қилмоқда.

    'Озодбек Назарбеков "реклама" қилган дўкон жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 17:06

    Озодбек Назарбеков "реклама" қилган дўкон жаримага тортилди

    Махсус комиссия Маданият вазирининг хатти-ҳаракатларида ноқонунийлик аломатларини аниқламаган.