29 июнь куни “Менинг юртим” телеканали “Марказий студия” дастурида Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Ёрқин МФЙ, Галатепа кўчасида яшовчи икки нафар фуқаролар “куйдирги” касаллигига гумонланиб, шифохонада даволанаётганлиги хусусида репортаж эфирга узатилган.
Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан жойига бориб ўрганилди.
Ўрганишлар давомида “куйдирги” касаллигига гумонланган қорамол гўшти ва тупроқдан олинган намуналар Жиззах вилояти Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида микроскопик, бактериологик, биологик текширувлардан ўтказилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмади.






