АсосийЖамият

Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги қўпол қонун бузилиши бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилди

Жиноят ишлари доирасида 90,1 миллиард сўмлик зарар ундирилди.

'Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги қўпол қонун бузилиши бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган даврида қурилиш соҳасида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура масъул ходими Мансур Рўзимов маълум қилди.

Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган қарийб 2,4 триллион сўм маблағ мақбуллаштирилди. Иқтисод қилинган маблағларни аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш ва қўшимча ишлар бажаришга йўналтириш чоралари кўрилди.

Таълим соҳаси объектлари қурилиши белгиланган ҳудудларда жойлашган 144 та яроқсиз бино-иншоотлар тўлиқ буздирилди. Қурилишга тўсқинлик қилувчи 569 та дарахтнинг кўчириш масаласи ҳал этилди.

Шунингдек, объектларда ўтказилган мониторинг тадбирларида 338 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 25,5 миллиард сўмлик ҳамда 138 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 44,4 миллиард сўмлик ишлар бартараф эттирилди.

“Умуман, соҳада ўтказилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 79  та протест келтирилди, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли идораларга 360  та тақдимнома киритилди, 1104  нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1799  нафари расман огоҳлантирилди”, — деди Бош прокуратура масъул ходими.

Аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 90,1 миллиард сўмлик зарар ундирилиши таъминланди ҳамда 9 823 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

    Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.