АсосийДунё
09.07.2024 15:38
161

Уруш бошланганидан буён Украинада 559 нафар бола ҳалок бўлди

Бугун Украинада мотам куни эълон қилинган

'Уруш бошланганидан буён Украинада 559 нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Россия босқини бошланганидан буён Украинада 559 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

Шунингдек, 1 449 нафар бола турли оғирликдаги жароҳатлар олган.

Кеча, 8 июль куни Россия Киевга ракеталар билан зарба бериши оқибатида 8 ва 14 ёшли икки қиз ҳамда 8 ва 10 ёшли икки ўғил бола қурбон бўлди. 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган 10 нафар бола турли оғирликдаги жароҳат олган.

9 июль эрталаб берилган сўнгги маълумотга кўра, кеча Киевга ракета зарбалари берилиши оқибатида ҳалок бўлганлар жами сони 27 нафарга, жароҳатланганлар — 117 нафарга етган.

Бугун Украинада мотам куни эълон қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар