АсосийЖамият

Тошкентдаги супермаркетлардан бирининг гўшт растасидан суварак чиқди

Суварак юргани акс этган видео юзасидан муносабат билдирилди

'Тошкентдаги супермаркетлардан бирининг гўшт растасидан суварак чиқди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган "Макро" супермаркети филиалидаги пишган гўшт растасида суварак юргани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганишлар давомида супермаркетда зарарсизлантириш ишларини ўтказиб туриш учун «Tashsanexpert» МЧЖ билан шартнома тузилгани ва сўнгги марта жорий йилнинг 30 июнь куни дезинсекция ишлари олиб борилгани аниқланди.

Шунингдек, дўконнинг пастки қаватида жойлашган хитой ресторанида озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланиши ва ундан дўконга сувараклар келиб қолиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли, бир неча маротаба биргаликда зарарсизлантириш ишларини ўтказиш бўйича мурожаат қилинган. Бироқ ресторан маъмурияти томонидан доимий рад жавоби бериб келинган.

Ресторан раҳбарияти билан олиб борилган суҳбат натижасида овқатланиш корхонасида зарарсизлантириш ишларини олиб бориш учун ҳеч қандай шартнома мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
"Супермаркет ҳамда ресторанда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилдан рухсат олиниб, кучайтирилган текширув ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Жамият Бугун 17:28

Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

Жамият Бугун 15:21

Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

Жамият Бугун 15:12

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

Жамият Бугун 14:05

Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

Жамият Бугун 12:42

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

Жамият Бугун 12:10

Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.