АсосийЖамият
201

Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги Битим тасдиқланди

Битим давлатлар ўртасида темир йўл қурилишини биргаликда амалга оширишни назарда тутади.

'Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги Битим тасдиқланди'ning rasmi

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-247-сон, 08.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Хитой Ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди. 

Битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган.

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар