АсосийЖамият
390

Бугундан иккинчи ва ундан кейинги таълим учун ҳужжат топшириш бошланди

Талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

'Бугундан иккинчи ва ундан кейинги таълим учун ҳужжат топшириш бошланди'ning rasmi

Бугун иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича ўқишга кириш учун онлайн ҳужжат топшириш бошланди.

2024/2025-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш Ягона таълим хизматлари портали  my.edu.uz  орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

Бунда номзодлар платформада:

  • ўзининг паспорт маълумотлари, ЖСҲСҲИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
  • диплом ва унинг иловасининг електрон нусхасини юклайди;
  • ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Контракт миқдори ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) ОТМ расмий веб-сайтида еълон қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар