Бугун ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг бирида Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати яқинида каламушларнинг юргани акс этган видео хабар тарқалди. Ҳолатга Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат бўйича Чилонзор туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Видеодаги ҳолатнинг келиб чиқишига фуқаролар томонидан чиқиндиларни махсус жойларга ташламаслик сабаб бўлган ва бунинг оқибатида зараркунандаларнинг кўпайишига замин яратилмоқда.
Қайд этилиштча, ушбу ҳудудда дезинфекторлар томонидан дератизация (кемирувчиларга қарши зарарсизлантириш) ҳамда дезинсекция ишлари амалга оширилди.