АсосийЖамият
191

Жиззахда 5 та туман ҳокимининг ўнлаб қарорлари бекор қилинди

Ҳужжатларда Қонун талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган

'Жиззахда 5 та туман ҳокимининг ўнлаб қарорлари бекор қилинди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликлари ва 9 та маҳаллий давлат бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги  Қонуни талаблари ижроси  юзасидан жами 38 925 та ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар хатловдан ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Шундан жами 124 та, яъни 78 та қарор, 32 та фармойиш, 14 та чиқиш хатларини қабул қилишда Қонун талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Жумладан, Бахмал, Дўстлик, Зафаробод, Мирзачўл, Фориш туманлари ҳокимларининг турли қарор ва фармойишлари бекор қилинди.

  7 та туман ҳокимлигига қонун бузилиш ҳолатларини тўхтатиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар