АсосийСиёсат
543

Ўзбекистон ШҲТ форумида иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлашга чақирди

Тошкентда ШҲТнинг инновацион иқлим ечимлари маркази ташкил қилинади

'Ўзбекистон ШҲТ форумида иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлашга чақирди'ning rasmi

Вазир Азиз Абдҳакимов бошчилигидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси 8–9 июль кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг "Яшил" ривожланиш форумида иштирок этди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Форумнинг очилишида Хитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Юеюе Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг экологик муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланишни рағбатлантириш ШҲТ давлатларининг мақсади эканлиги таъкидланган табригини ўқиб эшиттирди. 

“Хитой барча мамлакатларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, инсон ва табиатнинг уйғун яшашига кўмаклашиш мақсадида ушбу форум орқали яшил ривожланиш бўйича барча томонлар билан алмашинув ва ҳамкорликни кучайтиришга умид қилмоқда. Биз барча томонлар билан “Шанхай руҳи”ни ривожлантириш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яшил ривожланишни рағбатлантириш, умумий ривожланишнинг янги даврини биргаликда яратиш ва ШҲТ тақдири умумий бўлган янада яқинроқ ҳамжамиятни биргаликда барпо этишга тайёрмиз”, — дейилади Си Цзинпиннинг нутқида.

Ўз навбатида, форумнинг очилишида ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ШҲТ мамлакатлари ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлаб, минтақада “яшил” муҳитни яратиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича ташкилотнинг ёндашувларини тушунтириб берди. Шунингдек, "ШҲТ 2024 Экология йили" ва бошқа механизмлар доирасида эришилган натижаларга алоҳида тўхталиб, барча томонларни ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, соғлом ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшишга чақирди.

Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида ШҲТга аъзо мамлакатларни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашида таклиф этилган яшил ривожланиш соҳасида умумий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган Иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга ҳамда экологик барқарорлик ва яшил ўсиш соҳасида чуқур тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган Тошкентда ШҲТнинг инновацион иқлим ечимлари марказини ташкил қилишда фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси асосий экологик муаммолар ва уларни ҳал этишда ШҲТ давлатлари томонидан қилинаётган ишларга бағишланган юқори даражадаги панел сессиясида иштирок этди. Иштирокчиларга Форум бошланишидан олдин вазирлик делегациясининг чўлланиш, тупроқни шўрсизлантириш ва зарарсизлантиришга қарши курашиш, шунингдек, қум бўронларининг олдини олиш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш мақсадида амалга оширилган ташрифи ҳақида маълумот берилди.

Сессияда А.Абдуҳакимов Шинжон-Уйғур автоном вилояти тажрибасини кенг тарғиб этиш ва Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг чўлланишга қарши ягона марказини ташкил этиш таклифини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар