АсосийСиёсат

Қўқон аэропортига илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига борди.

'Қўқон аэропортига илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида 11 июль куни Фарғона вилоятига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда транспорт инфратузилмаси соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Биргина ҳаво йўллари тармоғида Самарқанд, Термиз, Мўйноқ, Зомин аэропортлари янгиланиб, ишга туширилди. Тошкент ва Урганч халқаро ҳаво портлари таъмирланмоқда, “Тошкент-Шарқий” қайта қурилмоқда.

Жорий йил март ойида Қўқон аэропорти ҳам янгидан очилган эди. Бугун Ўзбекистон Президентининг самолёти илк бор бу ерга қўнди.Мазкур аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Кейинчалик фақат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилди. 

Давлатимиз раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланган. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилган. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320-200 ва ATR 72-600 русумли самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди.Президентимиз энди бу аэропорт халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун нарх ва хизматларни одамларга қулай қилиб, парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ички туризм имкониятларидан фойдаланиш яхши самара бериши, халқаро рейсларни ҳам йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

Сиёсат17.09.2024 18:39

Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

Сиёсат17.09.2024 11:05

Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

Сиёсат17.09.2024 08:19

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

Сиёсат16.09.2024 18:38

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.

'Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади'ning rasmi

Сиёсат16.09.2024 17:53

Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

Сиёсат16.09.2024 12:53

Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.