АсосийСиёсат

Президент Қўқондаги йирик кимё корхонасида бўлди

Шавкат Мирзиёев “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.

'Президент Қўқондаги йирик кимё корхонасида бўлди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда кимё саноати жадал ривожланмоқда. Сўнгги беш йилда бу соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробарга ошиб, 45 триллион сўмга етди. Хусусан, янги қувватлар ҳисобига минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми 17 фоизга кўпайиб, йилига 1,4 миллион тоннадан ошди. Бунда самарали инвестиция лойиҳалари катта ўрин тутмоқда.

Собиқ Қўқон суперфосфат заводи молиявий соғломлаштириш ва  диверсификация қилиш мақсадида 2019 йилда Сингапурнинг “Indorama Holdings BV” компаниясига инвестиция мажбуриятлари билан сотилган эди. Унинг негизида “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхонаси ташкил этилди. 70 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, ишлаб чиқариш технологиялари модернизация қилинди. Испания, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Испания ва Россия давлатларининг етакчи компанияларидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Қўшимча 150 та иш ўрни яратилди.

2021 йилда модернизация ишларининг биринчи босқичи доирасида аммонийлашган суперфосфат, сувда тез эрувчан комплекс минерал ўғитлар, азот-фосфор-калийли (NPK) минерал ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Завод қуввати йилига 75 минг тоннадан 450 минг тоннага етказилди. 

Хомашёлар маҳаллий корхоналардан олиб келинади. Масалан, фосфорит уни Қизилқумдан, сульфат кислотаси Олмалиқдан, аммоний сульфат Чирчиқдан, аммиак "Фарғонаазот" ва "Навоийазот"дан келтирилади.  Бу маҳсулот таннархини барқарор сақлаш имконини бераётир.

Яна бир муҳим томони, модернизация натижасида ишлаб чиқаришга сарфланадиган электр энергияси ва табиий газ харажатларини 35-40 фоизга қисқартиришга эришилган. Бундан ташқари, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик учун асосий ишлаб чиқариш цехларига тўрт босқичли тозалаш ускуналари ўрнатилган. Илгари бу фақат икки босқичли бўлган.

Корхона йилига 30 миллион доллар маҳсулотни экспорт қилиш қувватига эга. Бугунги кунда МДҲ, Европа, Африка ва Осиёнинг 16 давлатига минерал ўғитлар экспорт қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари завод бўйлаб юриб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Корхона йирик кимё кластерига айланиб, нафақат иқтисодий, балки ижтимоий намуна бўлиши кераклиги таъкидланди. Завод ходимлари учун замонавий уй-жойлар қуриш, келажакда мактаб ва шифохона лойиҳаларини ҳам назарда тутиш бўйича фикр алмашилди.

Корхона изчил ривожланмоқда ва кейинги босқичлар бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Иккинчи босқич доирасида 50 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди. Швейцария, Германия, Ҳиндистон, Хитой ва Италиядан замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. Ушбу босқичда йилига 24 миллион долларлик калий сульфат, сульфат кислотаси ва аммоний-хлорид ўғитлари ишлаб чиқарилади. 120 та янги иш ўрни яратилади.

Учинчи босқич ишлари 2025-2028 йилларда амалга оширилади. Унда моно ва дикальций фосфат, калий-нитрат, азот-фосфор-калийли комплекс минерал ўғит, кальций хлорид, моно аммоний фосфат, моно калий фосфат ишлаб чиқариш  йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати – 100 миллион доллар. 235 та иш ўрни яратилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Андижон вилоятини ривожлантиришга қўшимча 1 трлн сўм йўналтирилади'ning rasmi

Сиёсат 16.04.2025 13:19

Андижон вилоятини ривожлантиришга қўшимча 1 трлн сўм йўналтирилади

Президент Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

'АҚШ Ўзбекистонга ажратилиши керак бўлган грантни бекор қилди'ning rasmi

Сиёсат 16.04.2025 09:32

АҚШ Ўзбекистонга ажратилиши керак бўлган грантни бекор қилди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио фуқаролик иштирокини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга ажратилиши режалаштирилган 2,5 миллион долларлик грантни бекор қилган.

'Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди'ning rasmi

Сиёсат 15.04.2025 15:08

Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди

2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

'Тўқимачилик кластерининг янги корхонаси ишга тушди'ning rasmi

Сиёсат 15.04.2025 13:38

Тўқимачилик кластерининг янги корхонаси ишга тушди

Шавкат Мирзиёев “WBM Romitex” кластерининг Андижон шаҳрида қурилган янги корхонаси фаолияти билан танишди.

'Президент Андижон вилоятига ташриф буюради'ning rasmi

Сиёсат 15.04.2025 11:25

Президент Андижон вилоятига ташриф буюради

Давлат раҳбари ташрифи давомида саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказишни режа қилган.

'Шавкат Мирзиёев Чорвоқда қуриладиган Sea Breeze Uzbekistan туризм марказининг мастер-режаси билан танишди'ning rasmi

Сиёсат 14.04.2025 18:02