АсосийСиёсат
270

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан кетди

У “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди.

'Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан кетди'ning rasmi

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

У “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди. Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.

Ҳокимлик вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар