АсосийЖамият

Ўзбекистонда хусусий ОТМларга лицензия бериш тўхтатилди

Ўзбекистонда ишсиз олий маълумотлилар кўпайиб кетаётгани сабаб бўлган.

'Ўзбекистонда хусусий ОТМларга лицензия бериш тўхтатилди'ning rasmi

Ўзбекистонда ишсиз олий маълумотлилар кўпайиб кетаётгани учун хусусий ОТМларга лицензия бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов YouTube’даги "Лолазор" подкастида маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда таълим сифати нуқтаи назаридан мавжуд университетлар билан ишланмоқда. Чунки ҳар бир олий таълим муассасига қўйилган талаб бор.

"Нечта ўрин бўлиши керак, нечта талаба бўлиши керак. Мана шу нуқтаи назардан барча университетлар текширилмоқда. Қайси бирида салоҳият етмаётган бўлса, ёки ҳажм борасида муаммо бўлаётган бўлса, уларга муаммоларни маълум муддатда ҳал этиш кераклиги ҳақида хат юборилмоқда. Агар хатолар вақтида тўғриланса, уларнинг фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатилмайди.

Талабга жавоб бермайдиганлар судга берилмоқда. Ҳозир ҳам 5 та ОТМ судга берилди. Улар суд жараёнида ўзини оқласа, лицензияси сақлаб қолинади. Талабга жавоб бермайдиган бўлса, уни ёпиш бўйича қарор чиқарилади", — дейди вазир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Тошкентда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди'ning rasmi

Жамият 30.10.2024 09:45

Тошкентда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

АИ-92 ва АИ-95 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлган.

'Жиззахда метан “заправка” 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди'ning rasmi

Жамият 30.10.2024 08:33

Жиззахда метан “заправка” 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

Электр ҳисоблагич кўрсатгичларини камайтириш мақсадида уланиш схемасига ташқи таъсир кўрсатилган.

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади'ning rasmi

Жамият 30.10.2024 08:02

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

'Чиқиндидан қарздор истеъмолчиларнинг “свет”и узиб қўйилади(ми?)'ning rasmi

Жамият 29.10.2024 21:52

Чиқиндидан қарздор истеъмолчиларнинг “свет”и узиб қўйилади(ми?)

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

'Тошкентдаги боғчада ўғил болага қизлар кийимини кийдирган тарбиячи ишдан олинди'ning rasmi

Жамият 29.10.2024 20:50