АсосийЖамият

Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш минораси янги биноси фойдаланишга топширилди

Минора йил давомида 3 168 та ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишга қодир.

'Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш минораси янги биноси фойдаланишга топширилди'ning rasmi

“Ўзаэронавигация” маркази ДУК Термиз ҳудудий бўлинмасида  ҳаводаги ҳаракатни бошқариш минораси янги биносининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтди.

Минора замонавий радиолокация ва радионавигацияга мансуб илғор воситалар билан жиҳозланган бўлиб, ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш соатига 12 та, бир кеча-кундуз мобайнида 264 та, ҳамда йил давомида 3 168 та ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишга қодир.

Минорада жойлашган янги диспетчерлик пункти диспетчерга бир иш жойининг ўзидан туриб, ҳаво кемаларининг ер юзасидаги ва ҳаводаги ҳаракатлари, шунингдек аеродромдаги хизматлар иши устидан узлуксиз радиолокациявий ва визуал мониторинг ўтказиб туришга имконият беради.

Бинонинг биринчи қаватида, ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш ер усти авиация алоқаси хизматини таъминлаш учун мўлжалланган, серверхона жойлашган бўлиб, у қўшни диспетчерлик пунктлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа идоралари ва Самарқанд ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш туман маркази, ҳамда Термиз аэродромининг, унинг узра парвозларни таъминлайдиган, бошқа хизматлари билан алоқани таъминлай олади.

    Бошқа янгиликлар