АсосийЖамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат пасаяди

Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат пасаяди'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

13 июль куни кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек Устюрт ҳудудлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

14 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.

Республиканинг қолган ҳудудларида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати 13-14 июль кунлари 30-35 даражагача, жанубда 36-39 даражагача пасаяди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

 Пойтахтда: бугун ва эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат бугун кечқурун, шунингдек 13 июлда кечаси ва эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба – 14 июль куни пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумикн.

Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 10-13 м/с гача кучаяди.

Бугун кундузи ҳарорат 36-38 даража, шанба ва якшанба кунлари 32-34 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

    Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.