Ўзбекистонда тест синови ўтказиладиган бинолар маълум қилинди. Билимни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати тест синови ўтказиладиган бинолар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, агентлигининг расмий сайтига 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилган.
Унда қуйидаги маълумотлар мавжуд:
• Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
• Ҳудудга кириш жойлари;
• Тест синови ўтказиладиган жой номи;
• Тест синови ўтказиладиган жой манзили;
• Бино рақами;
• Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
• Жойларнинг гоогле харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
Тест синовларини ўтказиладиган бинолар ҳақида батафсил сайтда билиш мумкин:
Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ушбу ҳудуддаги тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар билан танишилади. Шунингдек, “Абитуриент рухсатномаси”да берилган ҚР-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони мавжуд.
“Ҳурматли абитуриентлар! Тест синовларига кеч қолманг! Ўзингиз билан паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномасини олишни унутманг (акс ҳолда тест синовига кира олмайсиз)”,— дейилади хабарда.